Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Астана шаҳридаги 101-ёшдаги уруш фахрийсини яқинлашиб келаётган Ғалаба куни билан табриклашди. Рзагул Байкешевнинг уйи олдидан шахдам қадамлар билан ўтишди. Фахрий қоровул ротаси оркестри унинг ҳовлисида уруш йиллари қўшиқларини ижро этишди.
Оқсоқол кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун аскарларга
миннатдорчилик билдирди. У 17 ёшида фронтга отланган. Ржев остоналарида урушга
кирган, Польша, Руминия ва Венгрияни озод қилишда қатнашган, Берлингача
борган. Таъкидлаш лозимки, бундай
тадбирлар анъанага айланган. Январь ойи охиридаги маълумотга кўра, мамлакатда
120 нафар уруш фахрийси бор. Улардан
олти нафари Астанада.
Абдумалик Сарманов таржимаси

