Қозоғистон Бош вазири хорижий инвесторлар билан қатор учрашувлар ўтказди. Ўлжас Бектенов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани билан 2026-2031 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, кўп йиллик фаолият якунлари қайд этилди. Антонелла Бассани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, янги Конституция қабул қилингани билан табриклади.
Антонелла Бассани, жаҳон банкининг Eвропа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти:
- Конституция қабул қилиниши ҳар қандай давлат тарихида тез-тез юз бермайдиган, мамлакатнинг тараққиёт йўналишини белгиловчи муҳим босқич. Сўнгги бир неча йил ичида мамлакат эришган салмоқли иқтисодий натижаларни алоҳида таъкидламоқчиман. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ҳажми барқарор ўсиши ва аҳоли фаровонлигининг сезиларли даражада яхшиланиши юксак эътирофга лойиқ.
Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари «Shell plc» компаниясининг "Қидирув ва қазиб олиш" бўлими президенти Питер Костелло билан Қарачағанақ ва Шимолий Каспийдаги лойиҳаларни муҳокама қилди. Геология-қидирув соҳасидаги ҳамкорлик салоҳияти кўриб чиқилди. «Chevron Upstream» президенти Клей Нефф билан учрашувда ҳам Тенгиз ва Қорачағанақ лойиҳаларига, янги ишлаб чиқариш объектларидан барқарор фойдаланишни таъминлашга эътибор қаратилди. Учрашувлар якунида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ниятини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

