Астанада Конституциявий комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Астанада Конституциявий комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Конституциявий комиссиянинг учинчи йиғилишида қатор қонунчилик биилан боғлиқ таклифлар кўтарилди, сиёсий партиялар фикри маълум қилинди.  Фракция етакчилари бир палатали парламентга кўчиш қонун қабул қилишни соддалаштиришини кўрсатиб ўтишди. Мажилис депутати Елнур Бейсенбаев Қурилтайда фракция вакилларидан тенг асосда тузилган комиссия ташкил этилишини таклиф қилди. У қонун лойиҳаларини уч ўқишда кўриб чиқиш қонун сифатини оширишини, иш самарасига ижобий таъсир қилишини таъкидлади.

Елнур Бейсенбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати, Конституциявий комиссия аъзоси:

- Қонун қабул қилиш жараёни жадаллашади, шаффоф ва тушунарли бўлади. Барча қонунлар парламентда уч марта ўқиб, ўтказилади. Яъни, аввалги икки ўқиш давомида муҳокама қилинча, учинчисида унинг Конституцияга, бошқа қонунларга мослиги текширилади. Шу тартибда, лобби, шахсий манфаат, давлат сиёсатига зид таклифларга тўсиқ қўйилади. Махсус киритилган учинчи ўқиш экспертиза сифатини янада оширади

Амалдаги Конституцияда Парламент палаталари вазифаларини кўрсатиб берадиган 13 модда мавжуд, янги лойиҳада эса улар 23 тага, яъни, ваколатлар бир ярим марта ортади. Преамбулага «маданият ва илм қадриятлари, фан ва инновация ютуқларини дастурга киритган ҳолда» деган матн ҳам таклфи этилган. Одамларнинг шахсий маълумотларига дахл қилмаслик Асосий қонунда кўрсатилиши кутиляпти. Конституциявий комиссия бу ўзгаришларни ҳар томонлама муҳокама қилади. Сўнгра референдумга чиқаради. Мутахассислар фикрича, таклиф этилган ўзгаришлар Қурилтайнинг мақомига аниқлик киритади, унинг мавқеини кучайтиради. Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссиянинг навбатдаги 4-йиғилиши 28 январда ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси