Ақўрдада бугун машҳур альпинист ЕрвАнд Ильинскийни шарафлашди. Қозоғистон Президенти унга альпинизми ривожлантириш ва машҳур спортчиларни етиштиришдаги хизматлари учун «Қозоғистон меҳнат қаҳрамони» унвонини берди. Тренер фаолиятида ЕрвАнд Ильинский юз нафар зиёд спорт устасини тайёрлади, улардан анчаси халқаро даражага чиқди, хизмат кўрсатган спорт усталарин тарбиялади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Сизнинг фидокорона меҳнатингиз ва ҳаракатингиз, профессионаллигингиз туфайли осмон рангидаги Қозоғистон Республикаси байроғи сайёрамизнинг одам оёғи етмайдигандек туюлган чўққиларига ўрнатилди. Тажрибали альпинист, чўққиларни забт этган инсон, кўплаб турнирлар ғолиби сифатида сиз дунёга танилдингиз, Эверестга кўтарилиб, нуфузли «Етти чўққи» клубининг Қозоғистондаги дастлабки вакилига айландингиз. Сизни ҳақли равишда Қозоғистон альпинизм мактаби асосчиси сифатида ҳурмат қиламиз. Мамлакатимизнинг бу мактаби юртимизнинг глобал брендига айланди.
Ерванд Ильинский раҳбарлигида Қозоғистон терма жамоаси дунёда биринчи бўлиб 14 та саккиз минг метр баландликдаги чўққиларни забт этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев буюк спортчининг альпинистларга ғамхўрлиги, матонати ва юксак профессионаллигини ҳам тилга олди. Президент Ерванд Ильинскийнинг альпинизмни ривожлантиришда катта хизматлар қилганини таъкидлади. Давлат раҳбари фикрича, тоғлар табиатни ҳурмат қилиш ва покизаликка интилишни талаб қилади. Бу тамойиллар Конституцияга ҳам киритилган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Тоғларга муҳаббат, саёҳатларга, юксалишга интилиш фақат қизиқиш эмас, табиатга, озодаликка асосланган экологик ҳаёт тарзига айланиши лозим. Янги Конституцияда табиатга муҳаббат, тўғри, экологияга мос умр кечириш асосий тамойиллаш қаторига киритилган. Асосий қонунинг бир қисмига айланган. Улар энди миллий менталитетдан жой олиши лозим. Ҳукумат, тегишли вазирлик қаршисида альпинизмни ва замонавий тоғ туризмини спорт тури сифатида ривожлантириш вазифаси турибди. Давлат молияси ва ҳомийлари маблағини жалб этган ҳолда тегишли ҳаракат дастури тайёрланиши зарур.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, ЕрвАнд Ильинскийнинг ҳаёт йўли – бунёдкор втаанпарварлик намунаси. Ёшлар сабот билан бажарилган иш ҳамиша қадрланишини, юқори баҳоланишини кўриши керак. Айни вақтда, ҳаракатсиз муваффақиятга эришиш имконсиз эканлигини унутмаслик лозим. Ва бу ҳар қандай соҳага тегишли. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, ўз ишини севган, олдига аниқ мақсад қўйган ва унга интилганларгина «ҳаётдаги чемпионлар» қаторига киради. Ерванд Ильинский ўз навбатида Давлат раҳбарига фаолиятини юқори баҳолагани ҳамда альпинизмга эътибори учун миннатдорчилик билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

