Шу жумладан, Балхаш ва Темиртауда туманлараро шифохона бунёд этилади. Улар шаҳарлар ва чор-атрофдаги аҳоли пунктларига хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 4 йил ичида вилоятда 116 та тиббиёт масканини таъмирлашга 12 миллиард тенге сарфланди. Яна шунча маблағ соғлиқни сақлаш объектларининг моддий-техника ҳолатини яхшилашга ажратилди. Поликлиника ва шифохоналарни модернизациялашга эса 5 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этилган.
Қалдибек Исмаилов, Қарағанди вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари:
- Натижада, тиббиёт ускуналари билан таъминлаш 8,1 фоизга ошди, тиббий техника паркида жиҳозларнинг ўртача эскириш даражаси 51 фоиздан 45 фоизгача камайди. Келгуси уч йилда 21 миллиард тенгега ускуна харид қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси