2030 йилга бориб Қозоғистонда қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларининг элект энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 15 фоизга етади. Шу кунгача бу усулларда олинаётган энаргия 2 000 мегаваттни ташкил қилади. Республика Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, 123 та қайта тикланувчи энергия объекти ишлаб турибди. Келгуси 4 йил давомида улар сони 180 га етади. Мазкур лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун 1 триллион тенге инвестиция жалб қилинади. Қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кўпайтириш мақсадида тегишли вазирлик ҳар йили аукцион савдолари ўтказади, бозор иштирокчиларига техник талаблар қўяди, яшил энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларга ёрдам кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси