Қозоғистонда яна 9 та хорижий олий таълим даргоҳи филиали очилади

Қозоғистонда яна 9 та хорижий олий таълим даргоҳи филиали очилади

Астанада бўлиб ўтган Осиё университетлари альянси президентлари форумида шундай баёнот берилди. Ҳозирча республикада нуфузли жаҳон таълим даргоҳларининг 4 та филиали очилди. Бундан ташқари,  мамлакатимизнинг минтақалардаги олий ўқув юртлари замонавий ускуналар билан жиҳозланяпти, улар қошида тадқиқот лабораториялари очиляпти. Бош вазирнинг маълум қилишича, 2027 йилга бориб Қозоғистонда илмий тадқиқотлар учун сарфланаётган маблағ ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига етади. Республика ҳукумати олий таълимнинг рақамли архитектурасини яратиш устида ишлаяпти. Бу эса қозоғистонлик кадрларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини орттиради.