10 декабрь – пойтахт расман кўчирилган кун

10 декабрь – пойтахт расман кўчирилган кун

24 йил аввал Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев фармони билан Қозоғистон пойтахтини Олма-Отадан Ақмўлага кўчиришга қарор қилинганди. Расмий кўчиш 1997 йилнинг 10 декабрида амалга оширилган. 1998 йилнинг май ойида шаҳар номи Астана деб ўзгартирилди. 2019 йил март ойида эса Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев пойтахтни Нур-Султон деб аташ тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъкидлаймиз, ўтган қисқа давр ичида мамлакатнинг бош шаҳри таниб бўлмас даражада ўзгарди. Меъморий иншоотлар, кўркам йўлаклар, кўча ва уйлар мустақил Қозоғистон эришган ютуқ ва марралар рамзи саналади. Бугунги кунда Нур-Султон ҳақли равишда Евроосиё қитъасининг истиқболли ва жадал ривожланаётган шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси