Хорижий авто қонунийлаштирилади

Хорижий авто қонунийлаштирилади

Транспорт воситаси соҳиби бунинг учун 4 та ҳужжат: ариза, шахс гувоҳномаси, паспорт ёки автомобиль рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек, унга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни келтириши зарур. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги вакиллари маълум қилишича, 2022 йил 1 сентябригача олиб кирилган автомобиллар рўйхатдан ўтказилади ва утилизация тўловидан озод қилинади. Бирламчи рўйхатдан ўтказиш учун 200 минг тенге тўланади. Соҳиблар техник паспорт ва давлат рақами учун тўлов қилади. Легализация жараёни 2023 йил 1 июлгача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси