Қозоғистондаги авиакомпанияларга Украина узра парвозларни тақиқлашга оид буйруқ юборилди. Бу ҳақда республика Саноат ва инфратазилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилган. Бунга сабаб - Украина ҳудудида фуқаро авиацияси хавфсизлигига юқори даражали таҳдид юзага келгани. Ушбу тақиқ Қозоғистондаги мунтазам, юк ва чертер ташувларни амалга оширадиган авиакомпанияларга тегишли. Ва бу Украинада вазият барқарорлашгунига қадар давом этади. Парвозлар тўхтатилиши билан боғлиқ ҳолда, йўловчилар учун қайноқ линиялар ишга туширилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси