Тартибни сақлашга 45 мингта полициячи жалб этилган

Тартибни сақлашга 45 мингта полициячи жалб этилган

Ички ишлар органларида бутун шахсий таркиб ишга жалб этилган. Жами 45 мингга яқин полициячи. Бу ҳақда республика ИИВ маъмурий полиция қўмитаси раиси Қайсар Султанбаев маълум қилди. Вазирлик вакили таъкидлаганидек, барча сайлов участкаларида вазият барқарор. Ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаган. Шунингдек, деди спикер, қонунга зид ҳолатларга жадал жавоб қайтариш мақсадида жойларда тезкор-қидирув гуруҳлари ташкил этилган. Бюллетень етказишдан олдин барча участкаларда хавфсизлик текширилган. Полиция айни пайтда сайлов пунктларига бюллетенлар етказилишини кузатиб борган.

Қайсар Султанбаев, Қозоғистон Республикаси иив маъмурий полиция қўмитаси раиси: 

- Сайлов тўғрисидаги қонуннинг 39-моддасига биноан, полиция ходимлари сайловни ўтказиш жараёнига аралашиш, шунингдек, овоз бериш жойларида бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Шунинг учун сайлов участкаларидаги қонунбузарлик ҳолатларига чек қўйиш учун улар фақатгина комиссия раиси чақирган тақдирдагина етиб боради. Умуман, айни пайтда мамлакатимизда ва сайлов участкаларида вазият барқарор, жамоат тартиби бузилгани ҳақидаги фактлар қайд этилмаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси