Тиббий суғурта жамғармаси 2020 йилда 31 миллиард тенгеден зиёд маблағни фуқаролар саломатлигини яхшилаш учун сарфлади. Шу жумладан, 132 минг одам коронавирусдан даволаниш учун станционарга мурожаат этган. Бу ҳақда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» тиббий ёрдам сифатини назорат қилиш департаменти директори Лаззат Шўманова маълум қилди. Мутахассис айтишича, тиббий суғурта жамғармаси коронавирусдан соғайиш ва касаллик юқтирганлар тўлиқ тузалиши учун амалга оширилган ишларга ҳақ тўлайди.
ЛАЗЗАТ ШЎМАНОВА, «ИЖТИМОИЙ ТИББИЙ СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИ» ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:
– Ҳар бир Ковид-19 ёки коронавирус пневмониясига чалинган беморлар жамғарма томонидан кўзда тутилган барча даволаш хизматларини олиши мумкин. Масалан, Ковид-19 ёки коронавирус зотилжами билан хасталанганлар касалликнинг барча босқичида: ПЗР-тест, шифохона ёки амбулатория шароитида ёрдам олганида жамғарма ҳисобидан текин даволанади.
Шу билан бирга, тиббий ёрдам сифатини назорат қилиш департаменти директори айтишича, уй шароитида коронавирусдан даволанган фуқароларга ҳам ёрдам бериш кўзда тутилган. Бунда хасталанган фуқаро ўзи рўйхатдан ўтган поликлиникага бориб, участка врачи кўригидан ўтади.
ЛАЗЗАТ ШЎМАНОВА, «ИЖТИМОИЙ ТИББИЙ СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИ» ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:
– Фуқаро уй шароитида тест топшириб, вирусли касаллик юқтиргани аниқланса, у ҳам соғломлашишда ёрдам сўраб мурожаат этишга ҳақли. Чунки коронавирус инфекцияси соғломлаштириш чора-тадбирларини талаб қилади. Одамларда соматик оғриқлар, нафас олиши қийинлашиши, айрим аъзолар фаолияти чекланиши ёки ишламай қолиши мумкин. Баъзиларда депрессия белгилари кузатилади. Психиатрия ёрдамига зарурат туғилиши мумкин. Буларнинг ҳаммасини врач аниқлайди.
Айтиш лозимки, бугунги кунда ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси номидан 559 та маскан ишлаб турибди. Уларнинг 200 дан зиёди – хусусий тиббиёт муассасалари.