Қозоғистонда яна салкам бир ярим минг одамда COVID-19 аниқланди

Қозоғистонда яна салкам бир ярим минг одамда COVID-19 аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 1469 одамда коронавирус аниқланди.

Энг кўп бемор Павлодар вилоятида – 296 киши. Вазият мураккаблашган минтақалар қаторида икки юз олти бемор аниқланган Ақмўла вилояти ҳам бор. Пойтахтда 124, Алматида 122 одамга ковид юққан. Вирус тарқалганидан буён  мамлакатда касаллик юқтирганларнинг умумий сони 184 минг. Олти минг бемор шифохоналарга ётқизилган.

Айни вақтда, 21 минг нафар ватандошимиз амбулатория шароитида даволаняпти. Сўнгги сутка ичида 1 минг 276 одам тузалиб чиқди.