Қозоғистонда коронвирус юқиш ҳоллари ортмоқда

Қозоғистонда коронвирус юқиш ҳоллари ортмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳоллари янада ортди. Ўтган кеча-кундуз давомида 2 минг 656 бемор аниқланди. Мамлакатнинг икки мегаполиси – Алмати ва Нур-Султонда ўсиш суръати энг юқори. Хасталанганларнинг салкам ярми ушбу минтақаларда. Алмати вилоятида 232, Қарағанди вилоятида 201 одамда ташхис тасдиқланди. Мамлакат бўйича ҳисоблаганда коронавирус дардига дучор бўлганлар умумий сони 282 мингга яқинлашди.

Таъкидлаш жоизки, эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра ҳозир «қизил» зонада Қозоғистон пойтахти, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмўла, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари бор. Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизил Ўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Манғистау минтақаларида аҳвол бирмунча яхши. Нисбатан хавфсиз «яшил» зонада фақат Қўстанай ва Туркистон вилоятлари қолди.

Абдумалик Сарманов таржимаси