Ўтган сутка давомида республикада 2 минг 76 нафар беморда коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест ижобий натижа берди. Энг кўп ҳолат Алматида кузатилди – шаҳарда олти юз эллик саккиз одам хасталанди. Ўсиш бўйича пойтахт иккинчи ўринда, унда 250 бемор аниқланди. Қарағанди вилоятида эса 240 бемор мавжудлиги маълум бўлди. Мамлакатда беморлар умумий сони 330 минг нафарни ташкил қилди. Ўтган кеча-кундузда 1 минг 336 қозоғистонлик касалдан фориғ бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси