Ўтган кеча-кундуз давомида яна 944 қозоғистонлик коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 944 қозоғистонлик коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 944 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Жами 122 минг 291 бемор COVID-19 ни енгиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 729 одамда хасталаниш ҳолати қайд этилган. Жами  бўлиб, 138 минг 382 нафар юртдошимизда КВИ ташхиси тасдиқланган.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 16641(+106)

Алмати ш. – 16667 (+68)

Чимкент ш. – 5406 (+4)

Ақмўла вилояти – 5862 (+60)

Ақтўбе вилояти – 3539 (+8)

Алмати вилояти – 5979 (+22)

Атирау вилояти – 11905 (+34)

Шарқий Қозоғистон вилояти – 17329 (+95)

Жамбил вилояти – 4572 (+22)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8378 (+34)

Қарағанди вилояти – 11328 (+30)

Қўстанай вилояти – 6029 (+74)

Қизил Ўрда вилояти – 3302 (+1)

Манғистау вилояти – 3459 (+3)

Павлодар вилояти – 7310 (+98)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 7159 (+70)

Туркистон  вилояти – 3517 (+0)

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 215 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 109 одам соғайган.

1 августдан бери: касалланганлар  – 43 минг 339 киши, вафот этганлар - 456 нафар, тузалиб чиққанлар – 31 минг 141 та.