Ревакциная қанчалик самарали – экспертлар фикри

Ревакциная қанчалик самарали – экспертлар фикри

Ревакцинация учун қандай препарат танланган? Нима учун учинчи дозани қабул қилиш зарур ва ҳозирги кунда қайси вакциналарни бепул олса бўлади? Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари шу ва бошқа саволларга жавоб қайтарди. Эслатамиз, бугун Қозоғистонда аҳолини қайта эмлаш кампанияси бошланди. Ковидга қарши препаратнинг учинчи дозасини олиш хавф гуруҳида бўлганларнинг барчасига таклиф қилинади.

Айнагул Қуатбаева, мутахассис:

- Ревакцинация биринчи навбатда тиббиёт ходимларига тавсия қилинган, чунки улар биринчи навбатда КВИнинг потенциал беморлари билан рўпара келади. Булар - ўқитувчилар, кучишлатар тузилма ходимлари, кўплаб сурункали хасталиклари бўлган 60 ёшдан ошганлар, КВИни оғир ўтказадиганлар, ёпиқ тиббиёт муассасаларида ишловчилар, бундан ташқари, заиф иммунитетга эга бўлганлар.

Вакцинанинг дастлабки икки компоненти қозоғистонликлар учун тушунарли бўлганди. Бироқ қўшимча доза ҳақида гап кетганида, бир қатор саволлар пайдо бўлади. Масалан, ревакцинация учун қайси вакцинани танлаган маъқул? Препаратлар тури анчагина кенг. Мисол учун, Американинг Пфайзер препарати, бу - бошқа давлатларда одамлар навбатда турадиган, истаган киши олиши мумкин бўлган, аммо пулли вакцина. Айни пайтда, бепул вариантлари ҳам бор. Ҳозирги кунда юртдошларимиз учун Спутник-V, Синофарм, QazVac ва ViroSel препаратлари таклиф қилинади. Тўғри, мабодо аввал векторли вакцина олинган бўлса, кейинчалик инактивация қилинганини олиш лозим. Шунда антитаначалар ишлаб чиқарилиши ошади, дейди экспертлар.

Александр Гуляев, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари экспертизаси миллий маркази эксперти:

- Одатда, бошқа бир вакцина билан қайта эмланган маъқулроқ, шунда биз иммунитетнинг нисбатан камроқ уйғотилган бошқа қисмига таъсир қила оламиз. Дейлик, сиз аввал инактивацияланган препарат, масалан, QazVac қабул қилгансиз, у ҳолда векторли ёки МРНК платформасидаги вакцинани олганингиз яхшироқ.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, биринчи босқичда қўшимча доза билан қозоғистонликларнинг деярли миллион нафари қамраб олинади. Иккинчи босқичда миллиондан кўпроғи. Вазирликда айтилишича, препарат етишмовчилиги бўлмайди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси