Тиббий кўрсатмага мувофиқ имкони бўлмаган ходимлар ишга бориш учун ПЗР-тест топшириши шарт эмас. Бугун бу баҳсли ва кенг муҳокама қилинаётган масалага Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси томонидан нуқта қўйилди. Айжан Есмағамбетова таъкидлашича, бугунги кунда тиббий кўрсатмаси бор шахслар атиги 11 минг нафар атрофида. Меҳнат жамоаларининг асосий қисми эмланишини, яна бир қисми мунтазам ПЗР-тест топширишини ҳисобга олсак, тиббий кўрсатмаси бор шахсларни ишдан четлатиш шарт эмас.
«Тиббий кўрсатмаси борлар COVID-19 бўйича мунтазам ПЗР-тест топшириши шарт эмас. Бундай шахсларнинг умумий сони шу кунларда 11 минг нафар атрофида. Вакцинация асорат берадиганлар у қадар кўп эмас. Жамоанинг асосий қисми вакцина олган бўлса, улар камсонли гуруҳни ҳимоя қила олади», дея таъкидлади қўмита раҳбари.
Абдумалик Сарманов таржимаси