Эпидвазият Алматида оғирлашмоқда – шаҳарда 611 бемор аниқланди. Хасталанганлар сони бўйича пойтахт иккинчи ўринда. Нур-Султонда ковид ташхиси 368 одамда тасдиқланди. Алмати вилоятида эса 24 соат ичида 255 одамга касал юқди. Пандемия бошланганида буён мамлакат бўйича 255 мингдан зиёд фуқарода КВИ аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 27 минг 836 одам коронавирусга қарши даволаняпти. Стационарларда ётганлар сони 10 мингдан зиёд, 452 қозоғистонлик оғир аҳволда.
Абдумалик Сарманов таржимаси