Пойтахтда ўтган ҳафтада коронавирус инфекцияси билан зарарланиш 43 фоизни ташкил қилди. Шифохоналарда ўрин тирбандлиги кузатилмоқда.
Касалхонага ётқизиш шарт бўлган беморлар сони ошиши мумкинлиги айтиляпти. Маҳкамалараро комиссия йиғилишида шундай маълумот келтирилди. Бундан ташқари, Нур-Султондаги эмлаш кампанияси суръати эса “талаб доирасида фаол эмас”лиги айтилди. Чунки аҳолини коронавирусга қарши вакцинация билан қамраб олиниши май ойида апрелдагига қараганда 50 фоизга пасайган. Мамлакат бош шаҳри ҳокимлигига эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш учун бир ҳафталик муҳлат берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси