Қозоғистонда янгидан COVID-19 юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Ўтган кеча-кундузда 831 қозоғистонликда бу ташхис тасдиқланди. Таъкидлаш жоизки, бир кун аввал республикада 775 бемор аниқланганди.
Алмати шаҳрида 128 та, Атирау вилоятида 107 та, Павлодар вилоятида 87 та бемор рўйхатга олинган. Айни соатда Қозоғистон Республикаси бўйича жами 160 мингдан кўпроқ одамда коронавирус хасталиги аниқланган.
Мамлакат бўйича 160 минг 650 ҳолат аниқланган, шундан:
Алмати ш. - 19 266 (+128),
Шарқий Қозоғистон вилояти - 19 172 (+50),
Нур-Султон ш. - 19 089 (+76),
Атирау вилояти - 14 173 (+107),
Қарағанди вилояти - 12 333 (+35),
Павлодар вилояти - 9 665 (+87),
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9 482 (+43),
Шимолий Қозоғистон вилояти - 9 024 (+57),
Қўстанай вилояти - 7 977 (+65),
Ақмўла вилояти - 7 658 (+59),
Алмати вилояти - 7 476 (+56),
Чимкент ш. - 5 555 (+18),
Жамбил вилояти - 5 094 (+17),
Манғистау вилояти - 3 779 (+8),
Ақтўбе вилояти - 3 741 (+12),
Туркистон вилояти - 3 737 (+9),
Қизил Ўрда вилояти - 3 429 (+4).
Бахтимизга, оғир хасталикдан тузалиб чиққанлар сони ҳам ортмоқда. Ўтган кеча-кундузда 723 одам коронавирус дардини енгиб ўтди. Шу тариқа, тузалиб чиққанларнинг умумий сони 147 минг 500 дан ортди.