Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 821 одам коронавирус инфекциясини ортда қолдирди. COVID-19 ни ортда қолдирганларнинг умумий сони 139 минг 843 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 733 одамда коронавирус инфекцияси аниқланган. Республикада КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 152 минг 460 нафарни ташкил қилди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 18149
Алмати ш. - 18163
Чимкент ш. - 5494
Ақмўла вилояти - 7026
Ақтўбе вилояти - 3669
Алмати вилояти - 6905
Атирау вилояти - 13150
Шарқий Қозоғистон вилояти - 18681
Жамбил вилояти - 4947
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9074
Қарағанди вилояти - 11950
Қўстанай вилояти - 7326
Қизил Ўрда вилояти - 3374
Манғистау вилояти - 3667
Павлодар вилояти - 8842
Шимолий Қозоғистон вилояти - 8394
Туркистон вилояти - 3649
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 27 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 54 одам тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 45 минг 442 киши, вафот этганлар – 490 та, тузалиб чиққанлар – 32 минг 830 нафар.