Қозоғистонда соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш ишлари давом
этяпти. сентябрь ойидан бошлаб мамлакатда «Врач ассистенти» сунъий идроки ишла бошлайди.
У ташхис ишларини
такомиллаштиради, хато юз бериши эҳтимолини камайтиради.
Турли базалардаги тарқоқ маълумотларни жамлаовчи, шифохоналар,
поликлиникалар ишидаги шаффофликни таъминловчи ягона давлат
тиббиёт ахборот тизими ташкил қилинади. «Рақамли ҳужжат» ва Face ID орқали беморларни
идентификациялаш лойиҳаси ишга тушиши оқибатида асоссиз тиббий хизматлар ҳажми 6
фоизга, яъни 5
миллиард тенгега камайди. Энг кўп талаб қилинадиган 8
та тиббий далолатнома
рақамлаштирилди ва 4,7 миллионта шундай ҳужжат берилди.
Тиббий ахборот тизимларини
ткомиллаштириш оқибатида врач ва ҳамшираларга тушаётган юклама 40 фоизга камайди.
Давлат соғликни сақлаш ва
соҳага инновациялар олиб келишга алоҳида эътибор беряпти.
Ақмарал
Алназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Қозоғистон бугунги кунда мураккаб трансплантация
амалиётлари ўтказилаётган дунёдаги 6 та давлатдан бири. Замонавий,
протон терапиясидан фойдаланувчи онкология маркази очилди. Дунёдаги
бундай марказларнинг умумий сони 100 тага ҳам етмайди. 2024 йилда «феталь тиббиёт» инновациявий
технологияси
ишга туширилди,
шу кунгача ҳомилаларда 71 та
амалиёт ўтказилди,
96 нафарининг жони сақлаб қолинди. Дастлабки тиббий-санитар
ёрдам нуқталарида педиатрия бўлимлари очиляпти, шу кунгача 100 та ривожланиш ва
эрта ёрдам бериш маркази ташкил қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

