Қозоғистонда Марказий Осиё тиббий таълим талабалари билим оляпти

Қозоғистонда Марказий Осиё тиббий таълим талабалари билим оляпти

Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги Марказий Осиё тиббиётчиларига мўлжалланган «Ибн Сино: соғлиқни сақлаш» дастурини давом эттирмоқда. Лойиҳадан мақсад: академик мобилликни кенгайтириш ва Марказий Осиёдаги бўлажак шифокорлар билан илғор тажриба алмашувини йўлга қўйиш. Жорий йилда ушбу дастурда Қирғизистон ва Тожикистондан жами 12 талаба қатнашади. Улар маърузалар тинглайди, Астананинг етакчи тиббиёт ташкилотларида уч ҳафталик амалиёт ўтайди. Уч йил ичида 50 нафарга яқин талаба ва ўқитувчи бу дастурда қатнашди. Лойиҳа ташкилотчилари таъкидлашича, бу минтақада таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш юксаклигини кўрсатади.

Назгул Шарипова, «Kazaid Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги» миллий ҳиссадорлик жамияти» Ҳамкорлик ва минтақавий лойиҳалар  департаменти бош менежери:

- Ушбу дастурни Қозоғистон Республикасининг ҳамкор давлатларга кўрсатаётган расмий ёрдами дорасида амалга оширамиз. Яъни  Қирғизистон ва Тожикистон Республикаалари улар қаторидан ўрин олган. Тиббий таълим соҳасида минтақалараро ҳамкорлик дастури 2024 йилда бошланган. Астана университети билан биргаликда рўёбга чиқарилди. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — TIKA билан ҳамкорлик давом этяпти.

Лойиҳа минтақа давлатлари билан касбий алоқаларни мустаҳкамлайди, талабаларнинг Қозоғистонда ишлатиладиган янги технологиялар ва малакалар билан таништиради. Улар олган билимларидан ўз мамлакатларида фойдаланиши мумкин.

Альбина Султаналиева, Ўш давлат университети талабаси:

- Қозоғистонга биринчи марта келишим, ҳамма нарса қанчалик қизиқарли бўлишини тасаввур қиляпман. Қозоғистон тиббиёти мен учун қизиқ. Аввал академик мобиллик доирасида Санкт-Петербургда бўлдим, акушерлик-гинекология анжуманида қатнашдим. Қозоғистонлик докторлар маърузасини тингладим. Жуда фойдали бўлди. Бу юрт акушерлик йўналишида илғорлиги аниқ. Қисқаси, халқаро тажриба олишни истайман. Менимча, Қозоғистон МДҲда пешқадамлар қаторига чиққан, энг кучли, дейиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси