Қозоғистонда эпидемиологик вазият кескинлашмоқда

Қозоғистонда эпидемиологик вазият кескинлашмоқда

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 492 нафар одамга коронавирус юққани аниқланди. Энг кўп сонли беморлар Алматида. Мегаполисда КВИ ташхиси тасдиқланганлар сони 415нафарни ташкил қилди. Иккинчи ўринда – Қозоғистон пойтахти. Бу шаҳарда 346 одамда хавфли касаллик аниқланган. Умуман олганда, хасталанганларнинг умумий сони  242 минг нафарга яқинлашди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир 23 минг қозоғистонлик бу касалликдан даволанмоқда. 351 одам оғир аҳволда, 43 бемор ўпкани сунъий  вентиляциялаш аппаратига уланган. Шу билан бирга, тузалиб чиққанлар сони ҳам ортяпти. Сўнгги 24 соат давомида 788 одам вирусдан фориғ бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси