Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда коронавирус юқтиришга доир 5 179 та янги ҳолат қайд этилган. Энг ноқулай эпидемиологик вазият пойтахтда кузатилмоқда. Бу ерда сўнгги 24 соатда 1 277 та бемор рўйхатга олинган. Алматида яна 710 нафар кишига касал юққан. Учликни Қарағанди вилояти якунлаб беради. Минтақада 703 кишида коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест мусбат натижа берган.
Пандемия бошланганидан бери мамлакатда беш юз тўрт мингдан зиёд одам вирус юқтирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда 64 мингдан кўпроқ юртдошимиз ковиддан даволанмоқда. Уларнинг 20 мингдан зиёди - республика стационарларида. Ҳозирги кунга келиб, Қозоғистонда 2 миллион 907 минг 410 киши вакцинанинг ҳар икки компонентини олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси