Касаллик тарқалиши жадаллашяпти

Касаллик тарқалиши жадаллашяпти

Республика бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони кескин ортиб бормоқда. Ўтган кеча-кундуз давомида яна 820 та ҳолат рўйхатга олинди. Энг кўп сонли бемор учта мегаполисда аниқланди. Алматида – 280 та, пойтахтда – 180 та, Чимкентда 87 та беморда шу ташхис тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 311 минг нафардан зиёд одамда ковид ташхиси тасдиқланган. Шу кунларда 3 минг 700 нафар қозоғистонлик коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан 433 нафари шифохоналарда. Республикада вакцинация кампанияси давом этяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, препаратнинг ҳар иккала компонентини олганлар сони 9 миллион 316 мингга етди. 4 миллион 875 минг одам қайта эмланди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.