Прогнозларга кўра, келгуси ойда Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш ҳолатлари кескин ўсиши мумкин. Пессимистик сценарийга кўра, бир кеча-кундузда касаллик юқтирганлар сони 1700 нафаргача чиқиши мумкин. Чеклов чораларига риоя этилган тақдирда, хасталанганлар сони бир кеча-кундузда 500 нафардан ошмаслиги мумкин. Ҳукумат йиғилишида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус тарқалиши бўйича прогнозни тилга олди. У мамлакатда 1 февралданCOVID-19га қарши вакцинациялаш бошланганини айтиб ўтди.Бугунги кунда 76 минг нафар қозоғистонлик эмланди. Апрелдан сурункали касалликларга учраганлар, 65 ёшдан катталар ва бошқалар ҳам вакцина олади. Ҳукумат раҳбари АсқарМамин топшириғига кўра, мамлакатда қўшимча эмлаш кабинетлари очилади ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилади.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Ҳокимликлар сайтида вакцинация,эмлаш пунктлари тўғрисида маълумот йўқ. Аҳоли орасида эмлаш олиш зарурлиги хусусида тўғри фикр шаклланиши учун жамоатчилик ва тиббиёт ходимлари ўртасидасеминарлар ташкил қилиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлигига март ойи охиригача эмлаш пунктларитайёрлигини назоратга олиш,ўз вақтида етарли миқдордавакцина етказиб беришга оид барча масалаларни ҳал қилишни топшираман.
Абдумалик Сарманов таржимаси