Қозоғистонда COVID-19 га боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Минтақаларнинг кўп қисми ҳамон «қизил» зонада. Сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус юқтирган ватандошлар сони 2,4 марта ошди. Шу билан бирга, Ҳукуматда таъкидланишича, шифохонага ётқизилганлар сони ҳам ортмоқда. Ҳозир юқумли касалликлар бўлимларида 38 фоиз, жонлантириш бўлимларида 23 фоиз ўрин банд. Болалар ўртасида ҳам хасталаниш ҳолатлари ошмоқда. Бу кўрсаткич 1,3 марта кўпайди. Бош вазир Алихан Смаиловнинг маълум қилишича, омикрон штаммининг жадал тарқалиши шунга сабаб бўлди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Ўқувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси жадал тарқалаётганини ҳисобга олган ҳолда ҳокимлар барча таълим даргоҳларида санитария-эпидемиология талаблари қатъиян бажарилишини таъминласин. Аҳоли ўртасида вакцинация ва ревакцинация ишлари фаоллаштирилсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси