Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 2 800 бемор аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 2 800 бемор аниқланди

Қозоғистонда яна беморлар сони орта бошлади. Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистон минтақаларида 2 минг 800 беморда COVID-19 аниқланди. Жами ҳолатнинг учдан бир қисмидан зиёди - пойтахтда. Ўсиш бўйича иккинчи ўринда 349 бемор аниқланган Қарағанди вилояти. Алмати шаҳрида 340 ҳолат рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, инфекция тарқалганидан буён республикада 445 мингдан зиёд беморда COVID-19 аниқланди.

Айни вақтда, вазирлик маълум қилишича, 35,5 минг нафар қозоғистонлик ўта хавфли вирусга қарши даволаняпти. 709 бемор оғир аҳволда, касалликка чалинганларнинг 91 нафари ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси