Пойтахтда коронавирус юқтиришга оид янги рекорд қайд этилди. Нур-Султонда сўнгги 24 соат ичида ўсиш 568 та ҳолатга етган.
Хасталик тарқалиши бўйича иккинчи ўринда - Алмати. Мегаполисда 186 бемор қайд этилган. Кейинги ўринда Қарағанди вилояти бормоқда, бу ерда яна 145 одамга касал юққан. Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда COVID-19 билан боғлиқ 1 496 та янги ҳолат рўйхатга олинган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда зарарланганлар сони 413 мингга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, бугунги кунда Қозоғистонда вакцинанинг ҳар икки компонентини 1 миллион 793 минг 400 киши қабул қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси