Қозоғистонда яна 1 144 бемор аниқланди

Қозоғистонда яна 1 144 бемор аниқланди

Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда 1 144 та янги коронавирус юқтириш ҳолати рўйхатга олинди. Энг кўп сонли бемор пойтахтда кузатилди. Нур-Султонда сўнгги 24 соат ичида 222 бемор ташхиси тасдиқланди. Қарағанди вилоятида 160 та ҳолат аниқланган. Алматида яна 126 та бемор рўйхатга олинган. Пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 398 мингга яқинлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 22 минг нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан 7,5 минг нафари – стационарларда. Қозоғистон бўйича тўлиқ вакцина олганлар сони 1 миллион 264 минг нафарга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси