Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони ортмоқда

Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони ортмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортмоқда. Ўтган сутка давомида мамлакатда 2 711 одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Беморлар сони ортиши бўйича 799 та бемор аниқланган мамлакат пойтахти пешқадам. Қарағанди вилоятида 395, учинчи ўриндаги Алмати шаҳрида 299 бемор аниқланган. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, инфекция тарқала бошлаганидан буён республикада 442 мингдан зиёд ватандошимизда COVID-19 ташхиси тасдиқланган.

Натижада, «қизил» зона ҳудуди анча кенгайди. Матрицага мувофиқ, беқарор эпидемиологик вазият мамлакатдаги ҳар учала мегаполисда, шунингдек, Ақмўла, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау ва Павлодар вилоятларида кузатиляпти. «Сариқ» зонадаги Алмати, Ақтўбе, Жамбил, Қўстанай, Қизил Ўрда ва Шимолий Қозоғистон минтақаларида вазият бирмунча яхши, касаллик юқиш ҳолатлари нисбатан кам рўйхатга олинган. Бошқа минтақалар «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси