1 123 та янги ҳолат қайд этилди

1 123 та янги ҳолат қайд этилди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда коронавирусга оид 1 123 та янги ҳолат қайд этилган. Энг ёмон вазият Қарағанди вилоятида кузатилди. Ушбу ҳудудда сўнгги 24 соатда 259 нафар кишида касаллик аниқланган. Алматида яна 195 та ҳолат қайд этилган. Антиетакчилар учлигини пойтахт якунлайди. Нур-Султонда 142 киши касаллик юқтирган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 387 мингдан зиёд бемор рўйхатга олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 26 мингдан ошиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 10 мингга яқини - республика стационарларида.

Абдумалик Сарманов таржимаси