Ўтган кеча-кундузда 943 киши COVID-19 билан хасталанган

Ўтган кеча-кундузда 943 киши COVID-19 билан хасталанган

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда 943 киши коронавирус юқтирган. Бунда касалланганларнинг учдан бир қисми Қозоғистон пойтахтига тўғри келади. Дарвоқе, бу мамлакатда ҳалигача «қизил зона»дан чиқмаган ҳудуд. Ўсиш бўйича антирейтингда иккинчи ўринни Қарағанди вилояти эгаллаган. Бу ерда 153 нафар ковид бемори аниқланган. Бу учликни 110 та ҳолат қайд этилган Алмати шаҳри якунлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери мамлакатда 410 мингдан зиёд COVID-19га доир ҳолат кузатилган. Айни пайтда, мамлакатда эмлаш кампанияси фаол олиб борилмоқда. Ковидга қарши препаратнинг ҳар иккала компоненти билан, сўнгги маълумотларга қараганда, 1 миллион 715 минг киши эмланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси