Қозоғистонда жорий йилдан COVID-19 га қарши кўнгилли эмланиш ишлари бошланади. Дастлаб икки миллион Россия вакцинаси субстанция шаклида келтирилади, шундан кейин вирусга қарши препарат Қарағанди фармацевтика заводи базасида чиқарила бошланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди. Биринчи навбатда коронавирусга қарши хасталаниш эҳтимоли катта бўлганлар эмланади. Улар – врачлар, ўқитувчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари. Мамлакатимизда тайёрланган вакцина эса март ойида тайёр бўлади. Умуман олганда, тахминан 10 миллион одам ёки республика аҳолисининг 55 фоизи эмланиши режалаштирилган. Мутахассислар айтишича, Америка ва Германия ишлаб чиқарувчилари тайёрлаган вакцина мамлакатга жорий йилнинг иккинчи ярмида етказиб берила бошланади. Шуни ҳам айтиш керакки, кўпчилик юртдошларимиз вакцинацияга тайёр. Муҳими, уни қабул қилгач, қандайдир қўшимча таъсирлари бўлмаса бас.
БЛИЦ:
- Битта вакцина тайёрлашга камида уч йил вақт кетади. Унинг хавфсиз эканлигини дабдурустдан айтолмаймиз. Мен вакцинацияга қарши эмасман. Атиги бир йилда тайёрлангач, унинг 100 фоиз зарарсиз эканлигига ишониш қийин. Лекин одамга зарари йўқлиги аниқ исботланса, албатта эмлаш олган бўлардим.
- 2020 йилда кўп одамлар коронавирусдан вафот этди. Шунинг учун албатта эмлаш олиш керак, деб ҳисоблайман. Қаршилар ҳам кўп. Лекин саломатлик муҳимроқ. Мен шундай дейман.
- Вакцинацияга қарши эмасман. Лекин бу вакцина одам соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайдими? Мутахассислар уни бошдан-оёқ ўрганиб чиқишини, зарари йўқлигини исботлашини истардим. Шундан кейин ҳаммани эмлаш керак. Эмлаш олган бўлардим.