Инновациялар бир жойда турмайди. Келгуси йилдан Қозоғистон шифохоналарида
роботлаштирилган жарроҳлик тизимлари ишга тушади. Сунъий ассистентлар
тиббиётнинг турли йўналишларида ўта мураккаб амалиётларни бажариш имкониятини
яратади. Астанада бўлиб ўтган халқаро форумда замонавий жарроҳликдаги энг янги
технологиялар муҳокама қилинди. Экспертлар тахкидлашича, роботлардан фойдаланиш
ташхис ва даволаш жараёнида тиббий амалларнинг аниқлиги ва самарадорлигини
оширади. Янги технологиялар амалиёт учун сарфланадиган вақтни анча қисқартириш
имконини беради.
Мингжилқи Бердиқўжаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти ишлари
бошқармаси тиббиёт марказининг жарроҳлик йўналишида директор ўринбосари:
- Бундай технологиялар мамлакатимизга келишувга мувофиқ
бепул келтирилди. Шифокорларимиз ускуналар билан танишиши учун имконият
яратилди. Келаси йилдан ҳар бир шифохонага шундай роботлар олинади ва даволашда
фойдаланамиз, деб умид қиламан.
Абдумалик Сарманов
таржимаси