Давлат чегараларида эпидназорат кучайтирилсин ва вакцинация суръатлари оширилсин. Вазирлар маҳкамаси раҳбари Асқар Мамин ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди. Унинг таъкидлашича, республикада вакцинациялаш суръати пасайган. 8,2 миллион фуқаро биринчи, 7 миллион нафардан кўпроқ қозоғистонлик ҳар иккала компонент билан эмланган.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Акимам Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай, Ақмўла вилоятлари ва Нур-Султон шаҳри ҳокимлари вакцинацияни шахсий назоратига олсин, тегишли миқдорда фуқаролар қамраб олинишини таъминласин. Тегишли вазирликлар вакцинация ва ревакцинациянинг муҳимлиги юзасидан аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб боришда давом этсин. Саломатликни сақлашнинг ягона йўли – коронавирусга қарши эмланиш эканлиги кўрсатилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус тарқалишига оид янгиланган прогнозн маълум қилди. Унинг таъкидлашича, пессимистик сценарий юз берган тақдирда ноябрь ойида суткасига ўртача 1 минг 800 ҳолат аниқланади. Оптимистик ҳисобга кўра бу кўрсаткич бир ярим мингдан ортмайди.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги 2 ой давомида хасталаниш ҳолатлари 4,5 марта, ўлим ҳолатлари 4,8 марта камайди. 1 августдан бошлаб, юқумли касалликлар бўлимларида жойлар бандлиги 56 дан 37 фоизгача, жонлантириш бўлимларида 45 дан 30 фоизгача камайди. Захирада 30 минг ўрин бор. Эпидвазият барқарорлашиши натижасида вақтинчалик юқумли объектлар ёпиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси