Ўтган кеча-кундуз давомида яна 830 қозоғистонлик КВИ дардини ортда қолдирди. Мамлакат бўйича COVID-19 ни енгиб ўтганларнинг умумий сони 131 минг 606 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда яна 652 бемор аниқланди. КВИ ташхиси тасдиқланганлар сони 147 минг 236 нафарга етди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 17613
Алмати ш. - 17532
Чимкент ш. - 5452
Ақмўла вилояти - 6631
Ақтўбе вилояти - 3629
Алмати вилояти - 6516
Атирау вилояти - 12561
Шарқий Қозоғистон вилояти - 18279
Жамбил вилояти - 4848
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 8822
Қарағанди вилояти - 11696
Қўстанай вилояти - 6875
Қизил Ўрда вилояти - 3341
Манғистау вилояти - 3574
Павлодар вилояти - 8321
Шимолий Қозоғистон вилояти - 7966
Туркистон вилояти - 3580
Ўтган кеча-кундуз давомида яна 29 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган, бир киши вафот этган, 45 киши тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 44 минг 414 та, вафот этганлар - 475 киши, тузалиб чиққанлар – 32 минг 228 нафар.