Қозоғистонда касаллик юқтирганлар сони ортаётгани кузатилмоқда. Ўтган кеча-кундузда мамлакат минтақаларида 2 минг 257 янги ҳолат аниқланди. Бу рейтингда 650 одамда ташхис тасдиқланган Алмати пешқадам. Хавфли вирус республика марказида ҳам тарқалишда давом этяпти. Шаҳарда жами 642 нафар шахс ковид юқтирган аниқланди. Учликда Қарағанди вилояти ҳам бор. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 1 миллион 323 та COVID-19 юқиши ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, коронавирус дардини енгиб ўтганлар сони ҳам ортяпти. Сўнгги 24 соат ичида 838 фуқаро ковиддан фориғ бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.