Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича яна битта рекорд рўйхатга олинди

Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича яна битта рекорд рўйхатга олинди

Қозоғистонда бир кеча-кундузда коронавирус юқиши бўйича яна бир рекорд қайд этилди. Ўтган сутка давомида 3 899 та бемор аниқланди. 950 нафар ҳолат аниқланган республика пойтахти бир неча ҳафтадан буён хасталик тарқалиши бўйича энг юқори кўрсаткич бермоқда. Алмати шаҳрида 638 ҳолат қайд этилган. Қарағанди вилоятида 630 беморда ташхис тасдиқланди. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 460 минг ҳолат аниқланди.

Бугунги кунда республиканинг 11 минтақаси «қизил» зонада. 3 та мегаполис, Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Манғистау ва Павлодар вилоятлари шулар жумласидан. Нисбатан хавфсиз ҳисобланадиган "яшил" зонада фақат Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари қолган. Бошқа минтақалар коронавирус тарқалишига кўра «сариқ» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси