Қизил Ўрда вилояти вакцинация бўйича пешқадам

Қизил Ўрда вилояти вакцинация бўйича пешқадам

Қизил Ўрда вилояти – коронавирусга қарши вакцинация борасида пешқадам. Мазкур вилоят хавфли касалликка қарши эмланган аҳоли улуши бўйича минтақалар рўйхатида биринчи ўринда. Унда аҳолининг ярмидан анча кўп қисми препаратнинг биринчи компонентини олди. Республика бўйича эса бу кўрсаткич 56 фоизга яқинлашди. Жамоавий иммунитет яратиш учун республика аҳолисининг 60 фоизи эмланиши зарур. Бу масалада қозоғистонликлар фикри турлича. Бировлар ўзининг ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш учун дарҳол вакцина олиш зарурлигини таъкидласа, бошқалар бундай иш тутишнинг самарадорлигига ишонмайди.

Блиц:

- Ҳаммага вакцина олишни тавсия қиламан. Бу фойдали, яқинларимиз хасталанмаслиги керак. Ўзимиз ҳам эмландик.

- Вакциналанганлар кам эмас, бироқ фарқни кўрмаяпмиз. Барибир одамлар касал эмас.

- Ҳамма эмланиши зарур, деб ҳисоблайман. Чунки вакцинасиз ҳеч нарсага эришолмаймиз.

Айни вақтда, олимлар тўла эмланиш коронавирус юқтириш эҳтимолини 3 марта камайтиришини исботлади. Инфекция организмга кирган тақдирда ҳам касаллик одатдагидан анча енгил шаклда ўтади, дейди эпидемиологлар.

Абдумалик Сарманов таржимаси