Ўтган кеча-кундуз давомида яна 1302 қозоғистонлик коронавирус инфекциясини енгди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 1302 қозоғистонлик коронавирус инфекциясини енгди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 1302 нафар қозоғистонлик коронавирус инфекциясини енгди. Жами бўлиб, COVID-19 дардини ортда қолдирганлар сони 136 минг 365 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги  24 соат ичида 736 одамда коронавирус инфекцияси аниқланган. Республика бўйича  КВИ ташхиси тасдиқланганлар сони 150 минг 198 нафарга етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 17972  (+60)

Алмати ш.  – 17885  (+95)

Чимкент ш. – 5473 (+3)

Ақмўла вилояти – 6861 (+58)

Ақтўбе вилояти – 3657 (+11)

Алмати вилояти – 6726 (+61)

Атирау вилояти – 12806 (+62)

Шарқий Қозоғистон вилояти – 18552 (+61)

Жамбил вилояти – 4900 (+15)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8963 (+29)

Қарағанди вилояти – 11836 (+37)

Қўстанай вилояти – 7137 (+65)

Қизил Ўрда вилояти – 3359 (+4)

Манғистау вилояти – 3639 (+12)

Павлодар вилояти – 8608 (+93)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 8216 (+61)

Туркистон вилояти – 3608 (+9)

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 154 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Уч киши вафот этган, 73 одам тузалиб чиққан.

1 августдан бери: касалланганлар  – 45 минг 105 та, вафот этганлар - 486 киши, тузалиб чиққанлар – 32 минг 596 нафар.