Коронавируснинг янги штамми бутун дунё бўйлаб, хусусан, юртимизда ҳам жадал тарқалмоқда. Омикрон ўзини қандай намоён қилади? У нимаси билан хавфли? Ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин? Бу ҳақда санитария-эпидемиология экспертизаси мутахассиси Гаухар Нусупбаева сўзлаб берди. Унинг фикрича, COVID-19нинг янги штаммида симптомлар ўткир респиратор инфекцияси белгиларига жуда яқин. Коронавируснинг гриппга ўхшаш хасталик билан ниқобланган янги вариантини фақатгина лабораторияда диагностика усули орқали аниқлаш мумкин.
Гаухар Нусупбаева, Қозоғистон Республикаси ССВ Қошидаги иссмм санитария-эпидемиология экспертизаси ва мониторинги илмий-амалий маркази филиали директор ўринбосари:
- Ўзингиз биласиз, ҳозир грипп мавсуми, респиратор хасталикларни одамларнинг ўзи, албатта, фарқлай олмайди. Омикрон ёки бошқа вариантми, ё умуман, бу ковид инфекциясими? Табиийки, буни ажратиш керак эмас, бизда ҳозир лабораториялар кўп, бугунги кунда бемор қайси касалликка чалинганини билиш учун дастлабки симптомлари пайдо бўлиши билан таҳлил топшириш керак, бу ё ковид инфекцияси, ё бошқа респиратор касаллик.
Мутахассислар айтишича, омикрон штамми КВИнинг бошқа вариантларидан шуниси билан фарқ қиладики, инкубацион даври қисқа - 3 кундан 5 кунгача. Ва омикрон нисбатан юқумлироқ, юққанининг илк кунидаёқ бошқаларга тарқалади.
Гаухар Нусупбаева, Қозоғистон Республикаси ССВ Қошидаги иссмм санитария-эпидемиология экспертизаси ва мониторинги илмий-амалий маркази филиали директор ўринбосари:
- Маълумки, вируснинг бу варианти ўзида 30 дан зиёд аминокислота ўрнини босувчини сақлайди, у вируснинг тез юқишини таъминлайди, яна шундай маълумот борки, дельтанинг тарқалиш ва юқумлилик даражаси ундан камроқ. Табиийки, ҳозирги кунда профилактика чоралари мавжуд, бу - вакцинация, касаллик эмлаш олмаган, бу инфекцияга чалинмаганлар учун хатарли.
Мутахассислар тавсия қилишича, касал юқтирмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, ниқоб тақиш, қўлларни тез-тез ювиш ва ишлов бериш, одам гавжум жойлардан четланиш, шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси