Ўтган кеча-кундуз давомида яна 1 минг 83 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Мамлакатда COVID-19 дардини ортда қолдирганларнинг умумий сони 133 минг 510 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 733 одамда коронавирус инфекцияси аниқланган. Республикада 148 минг 708 одамда бу ташхис тасдиқланган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 17794 (+75)
Алмати ш. – 17700 (+88)
Чимкент ш.– 5463 (+6)
Ақмўла вилояти – 6746 (+59)
Ақтўбе вилояти – 3642 (+8)
Алмати вилояти – 6605 (+49)
Атирау вилояти – 12685 (+62)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 18425 (+71)
Жамбил вилояти – 4870 (+12)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8907 (+40)
Қарағанди вилояти – 11764 (+34)
Қўстанай вилояти – 7007 (+67)
Қизил Ўрда вилояти – 3353 (+8)
Манғистау вилояти – 3609 (+18)
Павлодар вилояти – 8455 (+66)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 8092 (+64)
Туркистон вилояти – 3591 (+6)
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 191 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган, икки киши вафот этган, 93 киши тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 44 минг 795 та, вафот этганлар – 481 киши, тузалиб чиққанлар – 32 минг 440 нафар.