Қозоғистонликлар келгуси йил бошидан Американинг COVID-19 га қарши Pfizer вакцинасини олиши мумкин. Журналистлар учун ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилишича, бугун етказиб берувчи билан финал контракти имзоланди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирча 4 миллион доза келтирилади. Бундан ташқари, мазкур препаратни сақлаш учун шарт-шароит яратиляпти. Вакцинани сақлаш учун зарур ҳарорат бера оладиган совутгичлар харид қилиш бўйича иш бошланди.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Тегишлича, совутгичлар занжири ташкил қилинади. Ҳозир ҳар бир минтақага қўйиладиган совутгич ускуналар харид қилиш масаласи кўриляпти, улар -80 даражали зарур ҳароратни беради. Яъни, ҳамма шарт-шароитлар яратилади. Вакцинация пунктлари ташкил қилинади. Иш принципи аввалгидек, фақат сақлаш ҳароратида фарқ бор. Барча минтақаларга қўшимча ускуналар келтирилади.
Вазирнинг таъкидлашича, натижада Қозоғистонда вакциналар учун турли ҳарорат сақловчи ускуналар занжири яратиш имкониятини яратади. Бундан ташқари, ноябргача аҳолини ревакцинациялаш масаласи ҳал қилинади, деди Алексей Цой. Келгуси ҳафтада коронавирусга қарши қайта эмлаш дастури бўйича таклифлар тасдиқлаш учун маҳкамалараро комиссияга топширилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси