Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 1076 одам коронавирус дардидан қутулди. Пандемия бошланганидан буён 157 минг 597 қозоғистонлик бу касалликни енгиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 1 минг 430 одамда COVID-19 тасдиқланди. Республикада КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 173 мингга етди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 231,
Алмати ш. –130,
Чимкент ш. – 14,
Ақмўла вилояти – 163,
Ақтўбе вилояти –17,
Алмати вилояти – 78,
Атирау вилояти – 111,
Шарқий Қозоғистон вилояти – 41,
Жамбил вилояти – 19,
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 61,
Қарағанди вилояти – 75,
Қўстанай вилояти – 125,
Қизил Ўрда вилояти – 10,
Манғистау вилояти – 16,
Павлодар вилояти – 235,
Шимолий Қозоғистон вилояти – 91,
Туркистон вилояти – 13
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда яна 96 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Икки одам вафот этди. 56 бемор тузалди.
1 августдан бери: касалланганлар – 47 минг 211 та, вафот этганлар – 549 киши, тузалганлар – 34 минг 981 нафар.