Қозоғистон
санитар авиациси янги даражага чиқди. Эндиликда бепул тезкор ёрдам кўрсатиш
ишлари Шошилинч тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази томонидан амалга
оширилади. Унинг қошида вертолёт майдончаси ва санавиация ангари жойлашган. Бу
эса мамлакатнинг исталган нуқтасидан беморларни етказиб келиш имконини беради.
Йилнинг биринчи ярмида мингтадан зиёд парвоз рўйхатга олинди. Шунингдек,
Туркия, Жанубий Корея, Германия, Миср ва Вьетнамдан оғир аҳволдаги беморлар
олиб келинди. Таъкидлаш лозимки, марказ очилганидан буён унда 3 минг одам
даволанди.
Ержан
Адильбеков, Шошилинч тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази бошқаруви раиси:
- Бизда 11 АН-2 самолёти бор, улар минтақаларга, туман ва вилоят марказлари учади. «Казавиаспас» авиакомпаниясида 16 та, МИ-8 ва Еврокоптер-145 вертолётлари бор. Бизда трансплантация линияси ишлайди, органлар ва амалиётларни ўтказувчи бригадаларни ташиймиз.
Марказда
умумий жарроҳлик, нейжарроҳлик, акушерлик ва бошқа, жами 29 йўналишда ёрдам
кўрсатилади. Бу ерда даволанганлар орасида эса АҚШ, Корея, Чехия ва бошқа
давлатлар фуқаролари бор. Яқинда тезкор тиббиёт марказида дастлабки чақалоқ
дунёга келди. Врачлар буни яхшилик белгиси сифатида қабул қилди. Марказ фақат
ҳаётни сақлаб қолмайди, балки янги ҳаёт тақдим этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

