Қозоғистон Марказий Осиё фармацевтика марказига айланиши мумкин

Қозоғистон Марказий Осиёнинг йирик фармацевтика хабига айланиши мумкин. Учта йирик ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳудудида ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича шартном атузди. Улар қаторида Pfizer Roche ва АстраЗенека ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, АстраЗенека компанияси 4 та инновациявий препарат чиқаришга тайёр. Улардан бири буйракларни, юрак етишмовчилиги ва иккинчи типдаги диабетни даволашга мўлжалланган. Препарат 2025 йилда савдога чиқарилади. Қолган учта дори онкологик касалликлар олдини олиш учун ишлатилади. Умуман олганда, компания 7 миллиард евро атрофида инвестиция киритади. Маблағнинг бир қисми Қозоғистон мутахассислари илмий амалиёти учун сарфланади.

Мария Шипулева, «АстраЗенека - Қозоғистон» компанияси директори:

- Битта тадқиқот аниқ клиник амалиётга қўйилди, у рўйхатдан ўтказилди, халқаро тадқиқотда қатнашиш учун Қозоғистон врачлари саралаб олинди. Ҳозир биз Қозоғистонда айнан қозоғистонлик пациентлар иштирокида учинчи босқич синовларини ўтказяпмиз. Бу жуда муҳим, чунки у препаратларнинг рўйхатга олингунича ва рўйхатга олинганидан кейин самарадорлигини қандай бўлганини кўрсатади, мамлакатни халқаро даражага олиб чиқади.

Динара Исабекова, «KazakhInvest» компанияси лойиҳалар директори:

- 2029 йилгача зарур дори-дармонларнинг 50 фоизини мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадидамиз. Агар компания ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Қозоғистонга кириб келса, аввало маҳсулот таннархини камайтиришга эришиши зарур.  Биз бозоримизга келаётган инвесторлардан шуни талаб қиламиз. Ҳозир бу компаниялар фаолиятини локаллаштиради, таълим семинарлари, тренинглари ўтказади, ўқитиш учун хориждан экспертлар, врачлар олиб келишади.

Абдумалик Сарманов таржимаси