Қозоғистонда коронавирус беморлари сони бир кунда 900 га яқинлашди

Қозоғистонда коронавирус беморлари сони бир кунда 900 га яқинлашди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна салкам 900 одам коронавирус юқтирган. Энг кўп бемор Алмати шаҳрида аниқланган. Мегаполисда 237 одамда КОВИД ташхиси тасдиқланди. Иккинчи поғонада турган Нур-Султон шаҳрида 112 одамга коронавирус юққан. Беморлар сони ортиши бўйича учинчи ўринда – етмиш олти бемор аниқланган Алмати вилояти. Манғистау вилоятида бирорта бемор рўйхатга олинмади. Статистикага кўра, Қозоғистон Республикасида пандемия бошланганидан буён 221 минг 669 одам коронавирус инфекциясига чалинган. Ҳозир 18 ярим минг нафардан зиёд юртдошимиз даволаняпти. Улардан 4 минг 713 нафари – касалхонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси